2024 йилнинг биринчи ярмида 2,4 ГВт қувватга эга 10 та қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, улар 1,6 миллиард киловатт «яшил» энергия ишлаб чиқарди. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев июль ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган эди.
2030 йилга келиб, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия қувватини 20 ГВт дан ортиққа оширишни режалаштирилмоқда, бу умумий энергия балансининг қарийб 40 фоизини ташкил қилади.
2025 йилда Бухоро вилоятида ҳар бири 500 МВт қувватга эга иккита шамол электр станцияси, 2026 йилда эса Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1600 МВт бўлган тўртта шамол электр станцияси ишга туширилади.
Манба: https://t.me/clearenergy/2539
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати