⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ ИНВEСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЛИМИга Инвестиция лойиҳалари мониторинги бўйича мутахассис лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР:
1. Маълумоти: Олий маълумотли (техника, иқтисодиёт ва менежмент йўналишлари).
2. Иш тажрибаси: Ихтисослиги бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши;
3. Тилларни билиши: Давлат ва рус тилларни мукаммал билиши зарур (инглиз тилини билиш устунлик беради);
4. Қўшимча талаблар:
- Халқаро молия институтлари/хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга доир талаб ва йўриқномалари; Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларидан хабардор бўлиш;
- Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.
Лавозим вазифалари:
- Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилган иқтисодий режалаштириш бўйича мониторинг олиб бориш;
- Ойлик, йиллик прогноз ҳисоб-китобларининг тўғрилигини назорат қилиш, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқишда қатнашиш, инвестиция ва истиқболли лойиҳалар бўйича режалаштирилган топшириқларни кузатиб бориш ва бажарилишини назорат қилиш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
✔️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Youtube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати