⚡️ БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ШЎБАСИ мутахассиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР:
1. Маълумоти: Олий маълумотли (техника, иқтисодиёт ва менежмент йўналишлари).
2. Иш тажрибаси: Ихтисослиги бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши;
3. Тилларни билиши: Давлат ва рус тилларини мукаммал билиши зарур (инглиз тилини билиш устунлик беради);
4. Қўшимча талаблар:
- Халқаро молия институтлари/хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга доир талаб ва йўриқномалари; Ўзбекистон Республикаси қонунлари; Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишларидан хабардор бўлиш;
- Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft office дастурларида ишлашни мукаммал билиш лозим.
⇒ Лавозим вазифалари:
- Расмий хорижий делегацияларнинг Ташқи ишлар вазирлигига кейинги йўналиш учун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга ташрифлари натижалари тўғрисида ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш;
- Расмий учрашувларни зарур маълумотлар билан таъминлаш;
- Инвестиция лойиҳалари доирасида чет эллик мутахассислар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визаларини рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
kadr_nes@uzbekistonmet.uz; info@uzbekistonmet.uz
⏺ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати