“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда Туркиянинг “ŞA-RA Enerji İnşaat Ticaret ve Sanayi A.Ş” делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида “ŞA-RA Enerji İnşaat Ticaret ve Sanayi A.Ş” компанияси билан ҳамкорликда бугунги кунда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолати ва истиқболдаги режалар тўғрисида мулоқот олиб борилди.
Жумладан, бугунги кунда “ŞA-RA Enerji İnşaat Ticaret ve Sanayi A.Ş” компанияси билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида 213 км узунликдаги 220 кВ кучланишли ҳамда республикамизнинг жанубий-ғарбий ҳудудида 137 км узунликдаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, магистрал электр тармоқларини ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини тармоққа интеграция қилиш бўйича амалга ошириш режалаштирилган ишлар юзасидан маълумот берилди ҳамда бу йўналишда “ŞA-RA Enerji İnşaat Ticaret ve Sanayi A.Ş” компанияси билан ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.
Инвестиция бош бошқармаси
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати