ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
ФАРҒОНАЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШМОҚДА
  • 21.10.2020
  • 638

   Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари билан 2020 йил 10 апрель санасида амалга киритилган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” ЎРҚ-615-сонли Қонуни тарғиботи доирасида “Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалида байрам-семинари ташкил этилди.

   “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида ўтган даврларда тилимизни ривожлантириш йўлидаги изланишлар, қабул қилинган Қонунлар, она тилимизни ривожига ҳисса қўшган улуғ аждодларимиз хизматлари хусусид филиал директори сўз олиб, филиалнинг ёш мутахасисларига бугунги сананинг аҳамияти тўғрисида гапириб берди.  

 

 

   Шунингдек, байрам-семинарида филиалнинг устоз-мутахассислари: ҳуқуқшунос А.Абдурахимов, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Махсутбеков, мутахассис А.Лукша ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Қ.Мирзаевлар сўзга чиқиб, ёш мутахасисларларга ўзбек тилининг бой тарихи, давлат тилида иш юритиш масалаларига бағишланган ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

   “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида ўтказилган “Ўзбек тили байрами куни” филиалнинг барча ходимларининг меҳнат фаолияти самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатиб, электр энергияси таъминотидек муҳим вазифани бажаришларида куч-ғайрат ато этади, деган умиддамиз.

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

 

https://lex.uz/docs/4784608

>