ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
САМАРҚАНДЛИК ЭНЕРГЕТИКЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
  • 21.10.2020
  • 516

   «Ўзбекистон МЭТ» АЖга тасаруфидаги «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари  21-октябрь —  ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни муносабати билан Самарқанд шаҳар Маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Хуршид Нуриллаев иштирокида давра суҳбати ташкил қилди.

   Давра суҳбатида  «Самарқанд МЭТ» филиали ходимларига  бугунги миллий байрам санасининг тарихи, 2019 йилда, аниқроғи ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллиги тадбирида муҳтарам Президентимиз томонидан мазкур сана “21 октябрь – Ўзбек тили куни” деб эълон қилингани тўғрисида батафсил маълумот берилди.

   Шунингдек, самарқандлик энергетиклар давра суҳбати давомида бугун қабул қилиниб, оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб этилган Пф-5850-сонли «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармонида белгилаб берилган масалаларнинг аҳамияти хусусида фикр алмашдилар.

   «Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари Самарқанд шаҳар Маънавият ва маърифат бўлим мутасаддиларига ўтказилган қизғин давра суҳбати учун миннатдорлик изҳор этишади.

 

«Ўзбекистон МЭТ» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>