Бугун, 21 октябрь куни тонгги соат 06:52 да Туркманистон энергетика тизимига қарашли 500 кВли «Сердар-Мари ГРЭС» деб номланувчи юқори кучланишли электр тармоғи фавқулодда ўчди.
Ушбу ҳаво тармоғи орқали Ўзбекистонга 750 МВтгача электр энергияси импорти етказиб берилаётган эди. Ҳаво тармоғида содир бўлган носозлик туфайли, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши оқибатида, Ўзбекистон энергетика тизимида 316 МВт қувват билан истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилди.
⚠️ Тонгги соат 7:00 дан бошлаб электр станциялардаги мавжуд резерв қувватларни ошириш орқали тармоқдан узилган истеъмолчиларга кучланиш бериш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳозирги пайтда Туркманистон энергетика тизими мутахассислари ҳаво тармоғини ишга қўйиш борасида созлаш ишларини олиб боришмоқда.
Юзага келган техник-муҳандислик ҳолати учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида «Иссиқлик электр станциялари» ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятлари таркибидаги буғ-газ қурилмалари ҳамда гидроиншоотлар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёни режага мувофиқ давом этмоқда ва бу мамлакатимиздаги кунлик истеъмолнинг асосий қисмини (тахминан 94–97 фоизини) қоплайди.
Туркманистондан электр энергияси импорт амалиёти қўшни давлат энергетиклари томонидан тез орада бартараф этилишини маълум қиламиз.
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати