ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси: Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган назорат тадбиридан лавҳалар
  • 15.07.2024
  • 167

#назорат

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

«Ўзэнергоинспекция», Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Қўшкўпир туманида «Б.С.» фермер хўжалигига қарашли сув насоси ускунасини тижорат мақсадида тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 417 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Учкўприк туманида эса фаолият юритиб келаётган “Ш.О." МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехидаги ускуналарни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, 286,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Шу каби ҳолат Булоқбоши туманида фаолият юритиб келаётган «Н.Ф-М.» МЧЖнинг ишлаб чиқариш ускуналарини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 230 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Шофиркон ва Ромитан туманларида «И.Ф.» фермер хўжалиги ҳамда «Ч.К.» МЧЖларга қарашли сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри улаб, жами 122,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

#назорат

 

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда

Хусусан, Бухоро вилояти вилояти Олот туманидаги «У.Б.» фермер ҳўжалиги раҳбари U.R. хўжаликка қарашли ер майдонига экилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини суғориш учун сув насосини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 223,6 млн. сўмлик (82,8 минг кВт-соат) электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари У.Р. га нисбатан  Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

#Тезкор_тадбир

 

Бўстонлиқ туманида 2 нафар фуқаро 917,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Бўстонлиқ туманида фуқаро Ш.Д. га қарашли “Беш тут” маҳалласида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электроҳисоб» дастурида йўқлиги ҳамда ҳисоблагич муҳрланмасдан тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 745,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шу каби ҳолат Бўстонлиқ туманида фуқаро K.X. га қарашли “Шарқ Арча боғи” ҳудудида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электроҳисоб» дастурида йўқлиги сабабли ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда тармоққа уланиб, 171,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

#Тезкор_тадбир

Тўрткўл туманида жойлашган «О.Ч.» фермер хўжалигига қарашли сув насоси электр ҳисоблагичдан ташқари тўғридан тўғри тармоққа уланиб, жами 67 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Ҳурматли тадбиркорлик субъектлари, электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг!

#Тезкор_тадбир

 

Фарғона вилоятида сув насоси станцияси ва 1 та АГТКШ 3 млрдан зиёд энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилди

«Ўзэнергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Қувасой шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Э.Г.С." МЧЖга қарашли АГТКШнинг электрон газ ҳисоблагичи монифолт қисмига ўрнатилган тамға узилиб, жами 2,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шунингдек, Тошлоқ туманида жойлашган Фарғона насос станцияси энергетика бошқармаси Тошлоқ туман бўлимига қарашли сув насоси ускуналарини электр тармоқларига нотўри уланиши натижасида 2 та ҳолат аниқланди бунинг натижасида жами 808,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Ҳурматли Истеъмолчилари, электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг!

#назорат

 

Жорий йилнинг ўтган даврида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан сув насосларидан фойдаланишда 240 та ҳолатда 27,9 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

Ушбу ҳолатлар бўйича 116 та жиноят иши қўзғатилиб, 13 та шахс қамоққа олинган.

Масалан, Нукус туманидаги «Б.Т.» фермер хўжалиги раҳбари A.A. хўжаликка тегишли электр ҳисоблагичнинг схемаларига ташқи таъсир кўрсатиб, 1 млрд. 684 млн. сўмлик (1 млн. 871 минг кВт-соат) электр энергиясини ўғирлаган.

Ёки, Қизириқ туманидаги «С.Ҳ.» фермер хўжалиги раҳбари A.I. «С.С.Т.С.» МЧЖ ва туман электр таъминоти корхонаси мансабдорлари билан тил бириктириб, сув насосини ўзбошимчалик тармоққа улаб 476,2 млн. сўмлик (529,1 минг кВт-соат) электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.

Хурматли фермер ва деҳқонлар!

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва «Ўзэнергоинспекция» томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

#Тезкор_тадбир

 

Қашқадарё вилоятида мева-сабзавотларни сақлаш омбори электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Ш.Н.Ф.И." МЧЖга қарашли мева-сабзавотларни сақлаш-совитиш омборининг электр ускуналари тармоққа нотўғри уланганлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ жами 129,8 млн сўмлик (144,2 минг кВт-соат) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ҳурматли Истеъмолчилари!

Энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг!

#Тезкор_тадбир

 

Ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган МЧЖ тизимга 2,3 млрд сўмлик зарар етказганлиги аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган назорат тадбирида Норин туманидаги «Б.М.Ф.» МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидаги ускуналарни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 2 млрд. 365 млн. сўмлик (2 млн. 128 минг кВт-соат) электр энергиясини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Б.М.Ф.» МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У. га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли Истеъмолчилари!

Энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Электр ва газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари учун қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилишини унутманг!

#Тезкор_тадбир

 

Наманган ва Самарқанд вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланган фермер хўжаликлари аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Янгиқўрғон  ва Чортоқ туманларида «И.Н.» ва «Қ.А.» фермер хўжалиги масъул шахслари ер майдонини суғориш учун ўрнатилган сув иншоотларини тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан электр тармоқларига улаб, жами 203,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.

Шу каби, ҳолат Самарқанд вилояти Булунғур ва Жомбой туманларида ЯТТ D.A., «С.Б.» ҳамда «Т.С.Ҳ.» фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 245 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

#Тезкор_тадбир

 

Шартнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз газ тармоғига уланиш натижасида 688 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирларида истеъмолчиларнинг шартнома ва лойиҳа ҳужжатларисиз ўзбошимчалик билан тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, Чиноз туманида жойлашган Нефтни қайта ишлаш заводи (271,1 млн сўм), Зангиота туманида жойлашган “Ш.-Б. А.” фермер хўжалиги (209,6 млн сўм) ҳамда Ўрта Чирчиқ туманида фуқаро M.A. қарашли деҳқончилик фермер хўжаликлари (208 млн сўм)  томонидан жами 688 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

No comment I  Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида фуқаро Ҳ. Ф. га қарашли артезиан қудуғи тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатидан лавҳа

#Тезкор_тадбир

 

Фермер хўжаликларига қарашли сув насосларни электр тармоғига яширинча улаб, ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда

«Ўзэнергоинспекция» Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Гулистон туманида «Б.Ғ.О.» фермер хўжалигига қарашли сув насосларини тармоққа электр ҳисоблагичсиз яширинча улаб, жами 88,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Шу каби ҳолат Мирзаобод ва Ховос туманларида «С.Б.» МЧЖ ва «М.С.Ф.» хусусий корхонаси раҳбар шахслари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

#Тезкор_тадбир

 

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи ширкат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди

«Ўзэнергоинспекция» Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида фаолият юритаётган «И.С.Т.» МЧЖ электр қурилмаларининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 9 қаватли уйнинг
 4 та лифт ва 40 дона ёритгичи орқали электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 61,8 млн сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Maнбa: https://t.me/Energoinspeksiya/4595

https://t.me/Energoinspeksiya/4598

https://t.me/Energoinspeksiya/4605

https://t.me/Energoinspeksiya/4606

https://t.me/Energoinspeksiya/4607

https://t.me/Energoinspeksiya/4608

https://t.me/Energoinspeksiya/4609

https://t.me/Energoinspeksiya/4610

https://t.me/Energoinspeksiya/4613

https://t.me/Energoinspeksiya/4616

https://t.me/Energoinspeksiya/4617

https://t.me/Energoinspeksiya/4618

https://t.me/Energoinspeksiya/4622

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>