Бўш иш ўринлари
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти суҳбат орқали ишга таклиф этади!
  • 04.07.2024
  • 90

⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:

▶️ Мувофиқлик тизими (Комплаенс) хизмати бошлиғи лавозими.

❗️ТАЛАБЛАР:  1) Юридик, иқтисод, молия, солиқ ва аудит мутаҳассисликлари бўйича олий маълумотли; 2) Молия, солиқ, комплаенс-назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда иш тажрибаси ва самарали иш стажи; 3) Компьютерда ишлашни мукаммал билиши (Microsoft Office, Exsel, Word, Power Point, Outlook, Internet) ; 4) Маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида ишлаш кўникмаларига эга бўлиш; 5) Фаолият бўйича хизмат сафарига тайёр бўлиш, молия-иқтисод ва юридик соҳа йўналишларида олий маълумотли ҳамда камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши, ўзбек (давлат) тили ва рус тилида оғзаки ҳамда ёзма нутққа эга бўлиши талаб этилади, инглиз тилини билишини ҳам билиши устунлик беради.

Лавозим вазифалари: Комплаенс назорат соҳасида Акциядорлик жамияти ички тартиб-қоидаларига асосан фаолиятнинг амалдаги қонунларига мувофиқлик назоратини олиб бориш.

Йиллик ва чораклик ҳисоботларни жадваллар кўринишида амалга ошириш; Ҳудудлар кесимида ўрганиш ишларини олиб бориш; E-Antikor.uz электрон платформасига белгиланган ҳужжатларни киритиш; Коррупцияга қарши курашиш соҳасида семинарлар ташкиллаштириш; Акциядорлик жамияти зиммасига олинган вазифаларни бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш; Назорат ҳужжатларини қабул қилиш ва вилоятлар бўйича хизмат сафарини амалга ошириш ҳамда бошқа шу каби вазифалар/

♦ тизим корхоналарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек, ушбу жиноятга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, амалга оширилишини таъминлаш;

♦ ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай коррупцион ҳолатлар, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш масалаларини тартибга солиш;

♦ тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисида амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;

♦ коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш давлат дастурлари бўйича жамиятга юклатилган вазифалар бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;

♦ молиявий ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;

♦ Акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган харидлар ва бошқа фаолиятнинг қонунчиликка мослигини мониторинг қилиш.

✔️ Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Microsoft Office дастурлари, E.Xarid.uz, E-Kontrakt, Didox, ижро EDO.IJRO.UZ дастурларида ишлашни мукаммал билиши лозим.  Тизим корхоналари фаолиятида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Бошқа эълонлар:«Бўш иш ўринлари»  рукнида

❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.

Мурожаат учун: 71-236-6615.

Онлайн резюме

kadr_nes@uzbekistonmet.uzinfo@uzbekistonmet.uz

✔️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;

✔️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.

Веб-саҳифаFacebookYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>