✅ Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Электр таъминоти» кафедраси ташкил этилганлигининг 50 йиллиги муносабати 2 кун давом этган «Электр таъминоти тизиминг долзарб муаммолари» номли халқаро илмий-техник конференциянинг ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Конференция ишининг якуний қисмида шўъбалар иши ҳисоботи, анжуман ролиги намойиши, конференция хулосалари ва қарорлари, шунингдек, халқаро илмий-техник анжуманда фаол иштирок этганларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Икки кун давом этган конференцияда электр энергетика тармоғининг долзарб масалалари: электр таъминотининг умумий муаммолари, унинг ишончлилигини ошириш, энергия тежамкорлиги ва самарадорлиги, лойиҳалаш ва эксплуатация масалалари, электр таъминотининг сифат кўрсаткичлари, тармоқда трансформация ва рақамлаштириш жараёнлари муҳокама этилди.
⚡️ Эслатиб ўтамиз, халқаро анжуманда «Ўзбекистон МЭТ» АЖ бошқаруви раиси Д,А.Исақулов ҳам иштирок этмоқда.
✍️ Ахборот хизмати