"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида юритиш бўлимининг молиявий халқаро ҳисобот стандартлари талабларига мувофиқ тайёрланган 2023 йил учун консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботини халқаро аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4611-сонли Қарорига мувофиқ, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Бошқарув раиси Исақулов Дадажон Айнақулович раҳбарлигида, 2019-2021 йиллар давомида "Ernst & Young" МЧЖ билан ҳамкорликда кенг кўламли ишлар олиб борилди ва натижада ижобий аудиторлик хулосалари олинди.
2023 йил якунларига кўра, "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ энергетика соҳасида молиявий ҳисоботни халқаро стандартлари (МҲХС) асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тўлиқ жорий этган ҳамда унинг аудитини ўтказган биринчи компаниялардан бири бўлди ва ижобий аудиторлик хулосасини олди.
"Ernst & Young" МЧЖ аудиторлик компанияси мутахассислари томонидан ўтказилган МҲХС асосида консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисоботнинг аудити жорий йилнинг февралидан июни охиригача бўлган даврни қамраб олди.
Шуни таъкидлаш жоизки, МҲХС асосида консолидациялашган (жамланма) молиявий ҳисобот бўйича кетма-кет беш йил давомида олинган ижобий аудиторлик хулосаси "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан халқаро кредит рейтинги қўлга киритилиши учун муҳим қадамдир.
✍️ Молиявий ҳисоботни халқаро стандартлар асосида юритиш бўлими
Эътиборингизга Ахборот хизмати томонидан эълон қилинган мавзуга тааллуқли маълумотномалар ҳаволасини тақдим этамиз:
02.07.2022 — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ 2021 йил учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича Ernst & Young'дан ижобий хулоса олди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2510
21.02.2022 — «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати «ЙИЛ САРҲИСОБИ» рукни остида эълон қилинган ҳисоботлар якунланганини маълум қилади
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/2000
08.02.2022 — 2021 йил сарҳисоби. 13-сонли: «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўлими: Халқаро аудиторлик ташкилотидан “ижобий аудиторлик хулосаси” олинди»
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1953
24.01.2022 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/1858
30.12.2021 — Энергетика вазирлиги: “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
https://minenergy.uz/uz/news/view/1691
31.12.2021 — “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2019–2020 йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” компанияси томонидан ижобий аудиторлик хулосаси берилди
Заклячения_Consolidated_financial_statements_NEGU_ENG_2023_with_audit
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati