Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида БААнинг Masdar компанияси ва Саудия Арабистонининг АCWА Power компанияси билан шамол электр станцияси ва электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш юзасидан Энергетика вазирлиги шартномалар имзолаганди. Бу келишувлар ҳеч қандай тендерсиз амалга оширилган. Нима учун битимлар танловсиз ўтказилаётгани бўйича энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов “Дарё”га изоҳ берди.
Умид Мамадаминовнинг айтишича, ўтган 2023 йилда Энергетика вазирлигига қисқа муддатда катта миқдордаги ишлаб чиқариш қувватини ишга тушириш бўйича топшириқ тушган.
Агар ҳозир халқаро молия институтларини ёллайдиган бўлсак, тендер ўтказиладиган бўлса, тендердан аввал техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш талаб этилади. Бунга бир йил вақт кетади. Консултант ёллашни ўзига 6 ой кетади. Тендер ўтказилгунча 2 йил ўтиб кетади. Ана ундан кейин тендер жараёни бўлади ва қурилиш ишлари бошланади, — деди энергетика вазири ўринбосари.
Унинг қўшимча қилишича, Энергетика вазирлиги бозордаги энг йирик ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тўғридан тўғри музокаралар олиб бориб, энг паст ва мақбул нархларни танлаб, уларни қисқа муддатда ишга туширишни режалаштирган.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро инвестиция форумида тузилган шартномалар:
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати