Янгиликлар
Акциядорлик жамияти мутахассислари ОАВ ҳамда жамоатчилик тадбирларида фаол иштирок этишмоқда
  • 26.04.2024
  • 46

Барчамизга маълумки, 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, аҳоли хонадонларида қайта тикланувчи энергия манбалари ўрнатилишини ва энергия тежовчи технологиялар кенг жорий этилишини рағбатлантириш, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг шаклланишини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказишни давом эттириш мақсадида қабул қилинган мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини истеъмолчиларга тушунтириш ишлари Энергетика вазирлиги ва визирлик тизим ташкилотлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Бу жараёнда, яъни оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик билан ишлашда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассислари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Эътиборингизга Акциядорлик жамияти мутахассисларининг ОАВ ҳамда жамоатчилик тадбирларидаги фаол иштирокини акс эттирувчи телекўрсатув ва радио эшиттиришларидан ёзиб олинган медиамаҳсулотларнинг ҳаволасини тақдим этамиз:

https://www.youtube.com/watch?v=ex43N2WSlEw&t=2s

https://www.youtube.com/watch?v=2pdBkYOlmlo&t=4s

https://www.youtube.com/watch?v=TlP9duVA-Po&t=2s

https://www.youtube.com/watch?v=-SihPwg5U4I&t=5s

https://www.youtube.com/watch?v=uqn9mFEjTfk&t=4s

Эслатиб ўтамиз:   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергияни Республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>