«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Тараққиёт дастури» билан ҳамкорликда «COVID–19» пандемияси туфайли тадбиркорлик фаолиятида юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида ишлаб чиқилган «БИЗНЕС-КЛИНИКА» лойиҳасини қўллаб-қувватлайди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг расмий мурожаатига биноан қуйидаги тарғибот материалларини эътиборингизга ҳавола этади:
Пандемиянинг бизнесингизга салбий таъсирни юмшатиш йўллари ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми?
Давлат томонидан яратилаётган шароитлардан хабардор бўлишни истайсизми?
Белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ва янги қонун ҳужжатларини талқин этилишини хоҳлайсизми?
Тўланмаган ижара ҳақи, муддати ўтган кредитлар, иш ҳақи тўловлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ҳақида бош қотиряпсизми?
Ўзингизни қийнаманг, 1094 қисқа рақамли колл-марказимизга қўнғироқ қилинг ва мутахассисларимиздан солиқ, божхона, кредит ва бошқа масалалар, имтиёзлар ва преференциялар ҳақида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар олинг.
Бизнинг https://t.me/biznes_klinika телеграм каналимизга обуна бўлинг ва қонунчиликдаги ўзгаришлар, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган шароит ҳамда берилаётган имтиёзлар тўғрисида ҳар куни нашр этилаётган долзарб маълумотлардан бохабар бўлинг!
Бизнинг https://t.me/biznes_klinika телеграм каналимизда қуйидаги ахборотларни олишингиз мумкин:
· ахборот ва ўқув-вебинар эълонлари;
· қонунчиликдаги ўзгаришлар ва имтиёзлар ҳақида кўргазмали маълумотлар;
· «Сиздан савол, биздан жавоб» рукнидаги хабарлар;
· «Биласизми?» рукнидаги хабарлар;
· ахборот ва ўқув-вебинар видеолари кўриш;
· кўп сўралган саволларга қисқа видео-жавоблар.
Ҳеч қандай реклама ва зерикарли матнлар йўқ! Фақатгина қонунчилик ва қарорлардан қисқа кўчирмалар, кўргазмали инфографика кўринишидаги маълумотлар ва видеороликлар!
Ҳафтада икки маротаба, сешанба ва жума кунлари, долзарб масалалар бўйича вебинарлар ўтказамиз.
Маърузачилар сифатида етук мутахассис ҳамда таниқли тадбиркорлар иштирок этишади ва инқироз даврида дуч келган муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари ҳақида ўз тажриба ва билимлари билан бўлишадилар.
Сизга қизиқ бўлган мавзу вебинарида қатнаша олмаган бўлсангиз, асло куюнманг: видео-ёзувини https://www.youtube.com/c/BiznesKlinika ютуб-каналимизда кўришингиз мумкин.
Ҳаволани босинг ва ишбилармонлар ҳамжамиятига қўшилинг, доимий равишда фойдали маълумот ва маслаҳатлардан мутлако бепул хабардор бўлинг!
❶ Телеграм каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/biznes_klinika
❷ YouTube каналида вебинарлар ва видео-жавобларни кўринг: https://www.youtube.com/c/BiznesKlinika
❸ Янгиликларни Facebook саҳифасида кузатиб боринг: https://www.facebook.com/BiznesKlinikaUz
❹ Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот: www.businessinfo.uz/biznes_klinika
❺ Саволларингиз бўлса: 1094 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!
© «Бизнес-клиника» лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва БМТнинг «Тараққиёт дастури» томонидан Япония ҳукумати молиявий кўмаги асосида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: ушбу тарғибот-ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2020 йил 16 сентябрдаги 11/04–34–8150-сонли расмий мурожаатномасига мувофиқ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг Ахборот хизмати томонидан uzbekitonmet.uz веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаштирилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати