“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2024 йил 15 мартдаги 19-сонли йиғилиш баёнига асосан электр энергетика тармоғи корхоналари учун, яъни “Навоий ИЭС” АЖ томонидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга сотиш тарифи ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ (12 та филиали учун) учун электр энергиясини “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдан харид қилиш тарифлари бўйича 2024 йил 1 апрелдан янги ички соҳа тармоқ тарифлари амалга киритилишини маълум қилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ички тармоқ тарифлари электр энергетика корхоналари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун белгиланган бўлиб, электр энергиясининг якуний истеъмолчиларига (абонентларга) татбиқ этилмайди ва электр энергиясининг истеъмоли тарифга таъсир кўрсатмайди.
Электр энергиясини харид қилиш ва сотиш бош бошқармаси