ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
FM 87.9 ТЎЛҚИНЛАРИ: «ЎЗБЕКИСТОН-24» РАДИОКАНАЛИНИНГ «БИР НАЗАР» ДАСТУРИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ МАСАЛАЛАРИ
  • 18.09.2020
  • 1055

  Ҳурматли истеъмолчилар, бугун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибидаги акциядорлик жамиятлари  бошқарув раисиларининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари FM.87.9 тўлқинлари — «Ўзбекистон-24» радиосининг «Бир назар» дастурига таклиф этилди.

  Дастур лойиҳаси орқали радиотингловчилар эътиборига 2020/2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик, энергетика соҳасидаги олиб борилаётган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, хорижий ҳамкорлар иштирокида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар, шу билан бирга электр таъминотининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида давра суҳбати уюштирилди. Онлайн мулоқот пайтида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва жавоблар олишди.

 Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон-24» радиосининг «Бир назар» дастурида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибидаги «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқаруви раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Улуғбек Урунов ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби— ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Фахриддин Нуралиевлар иштирок этишди.

  Дастур FM.87.9 тўлқинлари орқали шу куннинг ўзида қайта эфирга узатилди. FM 87.9 «Ўзбекистон-24» радиосининг «Бир назар» дастурида муҳокама этилди. Бошловчи Нилуфар Аҳмедова.

  Қўшимча маълумот: электр таъминотдаги техник-муҳандислик ҳолатлари, тежамкорлик ва самарадорлик масалалари, (2020 йил июль ойи) чекловлар тез орада бартараф этилиши FM 87.9 «Ўзбекистон-24» радиосининг «Фикрлар майдони» дастурида муҳокама этилди. Бошловчи  Нозима Тошпўлатова.

Батафсил: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/4153

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>