Янгиликлар
Вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган «спорт тарғиботчи»лари ўртасида қишки спорт мусобақалари ўтказилди
  • 29.02.2024
  • 59

2024 йил 26-28 февраль кунлари Бўстонлиқ туманидаги Чимён қишлоғида ўтказилган “Чимган Челлендж-2024” спорт тадбири Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган вазирлик, идора ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича ўзига хос намуна тадбири бўлиб, тез-тез «Спорт ҳамма учун!» шиори остида спорт ўйинлари ўтказилишига келишиб олинди.

“Чимган Челлендж-2024” қишки спорт мусобақаларидан ўрин олган стритбол спорт мусобақасида Энергетика вазирлиги, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги «спорт тарғиботчи»лари жамоаси фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Акциядорлик жамияти жамоаси «спорт тарғиботчиси» О.Вохидовни спорт фаолиятида эришаётган ютуқлари билан қутлайди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>