Янгиликлар
Бош прокуратура: Энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда
  • 28.02.2024
  • 62

Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига 49 та ижро ҳужжати бўйича 4 млрд. 86 млн. сўм ҳамда “Ҳудудгаз” корхоналари фойдасига 111 та 1 млрд. 302 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 1 млрд. 37 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, бугунги кунга қадар 1 млрд. 22 млн. сўмлик мулкларни электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг қарздор “SINTER AGRO” МЧЖдан ундирувчи “Ҳудудгаз” корхонаси фойдасига 149,5 млн. сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ қопланган.

Манба

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>