Янгиликлар
uza.uz — Рақамли технологияларнинг энергетика соҳасига татбиқ этилиши таҳлил этилди
  • 27.02.2024
  • 63

“Рақамли Ўзбекистон-2030" стратегиясига мувофиқ, бугунги кунда барча тармоқлар ва соҳаларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу каби ёқилғи-энергетика комплексини рақамлаштиришни ривожлантириш борасида ҳам сезиларли ишлар қилинмоқда. Хусусан, тизимда “ASKUE” ва “ASKUG” тизимларининг жорий этилиши бунга яққол мисолдир. Айни пайтда ёқилғи-энергетика корхоналарида рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда ҳамкорлар билан ишлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро мулоқот қилиш муҳим аҳамият касб этади. 

Бугун “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ўтказилган ишчи тартибдаги йиғилиш ҳам айнан шу мавзуда бўлди. Унда рақамли технологияларнинг энергетика соҳасига татбиқ этилиши масалалари муҳокамаси чоғида тўлиқ рақамлаштирилган ва қисман рақамлаштирилган энергетика объектларининг фарқи ва иш принципларига эътибор қаратилди. 

Шунингдек, унда истиқболли режаларга мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистонда рақамлаштирилган энергетика объектларининг иш фаолиятидан кутилаётган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА 

Манба: https://uza.uz/uz/posts/raqamli-texnologiyalarning-energetika-sohasiga-tatbiq-etilishi-tahlil-etildi_571900

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>