Янгиликлар
Бухоро вилоятида кучли шамол натижасида 2 та юқори кучланишли электр узатиш тармоғида юзага келган носозлик тўлиқ бартараф этилди
  • 21.02.2024
  • 52

17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол оқибатида жиддий шикастланган 110 кВ кучланишдаги «Л-Газли-1» ва «Л-Газли-2» электр узатиш тармоқлари тўлиқ таъмирланиб, қайта ишга туширилди.

Қарийб тўрт кун давомида ноқулай об-ҳаво шароитларида мураккаб кечган таъмирлаш-тиклаш ишларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 9 та махсус бригада таркибидаги 83 нафар ходими 12 та машина ва техника механизмлари билан фаоллик кўрсатишди. Иш 24 соатлик режим асосида йўлга қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тармоқдан электр энергияси олувчи аҳоли истеъмолчилари ҳозирги вақтгача захирадаги “Учқир – Газли” тармоғи орқали электр энергияси билан таъминланаётган эди.

Манба: https://t.me/minenergy_uz/10629

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>