Янгиликлар
2023 йил САРҲИСОБИ. 5-сонли: Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилда олиб борган фаолияти ҳақида маълумотнома
  • 21.02.2024
  • 68

“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ўз тасарруфига 18 та бошланғич касаба уюшма қўмиталарини бирлаштирган бўлиб, жами 4456 нафар касаба уюшма аъзоларидан иборат. Шулардан 759 нафари хотин-қизлар* ҳамда 682 нафари ёшлардан иборат (*Акциядорлик жамияти тасарруфида "Тошкент тиббий-санитария қисми" тиббий муассасаси борлиги учун аёллар сони кўпроқ).

 

 2023 йилда Бирлашган касаба уюшмаси хизматидаги 18 та филиалларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари иш режаларига мувофиқ самарали меҳнат фаолияти олиб бордилар, жумладан:

- Ватанга муҳаббат, миллий ифтихор туйғуларини шакллантириш мақсадида Республикамизнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор қадамжолари бўлган Самарқанд шаҳрига жами 143 нафар ходимлар ва оила аъзолари олиб борилди ("Тошкент МЭТ" филиали, "Навоий МЭТ" филиали, "Тошкент тиббий-санитария қисми" тиббий муассасаси).
- Тошкент шаҳрига 60 нафар ходимлар ва оила аъзолари олиб борилди ("Тошкент шаҳар МЭТ" филиали).
- Хива шаҳрига 244 нафар ходимлар ва оила аъзолари олиб борилди ("Қашқадарё МЭТ", "Сурхондарё МЭТ", "Бухоро МЭТ", "Навоий МЭТ", "Самарқанд МЭТ" филиаллари).
- Зомин масканига Экотуризмга 13 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари олиб борилди ("Energo-IT" филиали).
- Угам тоғ зонаси “Олмос” дам олиш масканига 60 га яқин хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари саёҳатга олиб борилди (Марказий аппарат).

Байрамлар муносабати билан жамоаларда байрам тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди.

Барча филиаллар ва таркибий бўлинмаларда 8 Март, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Шифокорлар байрами, Янги йил байрамларига дастурхонлар тузалди. Бу тадбирларга энергетика тизими ривожига самарали меҳнатини қўшган Энергетика фахрийлари таклиф қилинди. 8 декабрь — Конституция куни байрами арафасида “Энергетика фахрийси” унвонига сазовор бўлган ходимларга Фахрий ёрлиқлар ва Ташаккурнома олган ходимларга унвонлар ва гулдасталар такдим этилиши уюштирилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).

· Юбилей ва туғилган кунлари муносабати билан ходимларга зар чапон, эсдалик папкалари харид қилинди, 8 март, 22 декабрда гулдасталар топширилиши уюштирилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).
· 8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан Акциядорлик жамиятининг 541 та хотин-қизларига байрам дастурхонлари тузалди ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Стенд-паннолар ясатилди (Барча филиаллар ва Марказий аппарат).
· Наврўз, Мустақиллик ва Янги йил байрамларии арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Ҳўжайли тумани ва "Катта Қўйлиқ" махаллаларидаги кам таъминланган оилаларга моддий кўмак кўрсатиш учун тикув машинаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб берилди. 2 нафар темир дафтарда турган хоти-қизларга “Нурафшон” санаториясига ҳар бири 2 350 000 сўмлик йўлланмалар бепул берилди (Марказий аппарат).
· Наврўз байрами арафасида Чирчиқ шаҳридаги меҳрибонлик уйи 200 нафардан ортиқ тарбияланувчиларига Наврўз байрами концерт дастури уюштирилди. Болаларга спорт анжомлари, ўқув-қуроллари, кийим-кечаклар ва озиқ-овкат маҳсулотлари совға қилинди (Марказий аппарат).
· Боқувчисини йўқотган оилаларга, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар олиб берилди ("Самарқанд МЭТ", "Бухоро МЭТ").
· Байрамлар арафасида энергетика тизимида ишлаб пенсияга кетган 30 га яқин пенсионерларни ҳолидан хабар олиниб озиқ-овқат махсулотлари берилди ("Фарғона МЭТ", "Тошкент шаҳар МЭТ", "Қорақалпоқ МЭТ"филиаллари).

Наврўз байрами тадбирлари барча филиалларда кенг нишонланди. Барча филиаллар ва Марказий аппаратда байрам дастурхонлари тузалди, байрамга совғалари улашилди.

· 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан филиалларда байналминалчи жангчиларга байрам дастурхони тузалди. “Ғалаба боғи”га экскурсия ташкил этилди. ("Самарқанд МЭТ", "Energo-IT" филиаллари).
· 1 июнь — “Болаларни химоя қилиш куни” байрами муносабати билан “Анхор-Локомотив” истироҳат боғига, болалар томошаларига, болалар концерти дастурларига 750 га яқин болалар мазза қилиб дам олишлари, ўйин-кулгу қилишларини ташкил этилди. Стенд-паннолар ясатилди (Барча филиаллар ва Марказий аппарат).
· Ҳўжалик ҳисобидан 1% меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Янги йил байрами муносабати билан жамият ходимларининг 4704 нафар фарзандларига янги йил совғалари улашилди (Барча филиаллар ва Марказий аппарат).
·  Янги йил байрами томошаларига, болалар ўйин майдончаларига 2000 дан зиёд чипталар харид қилинди ва бепул тарқатилди (Барча филиалларда ва Марказий аппаратда).
· Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларига 176 нафар болалар соғликларини тиклашди, бу мақсадларга ҳўжалик органидан ва касаба уюшма маблағларидан маблағ сарфланди (Марказий аппарат ҳамда "Тошкент МЭТ", "Тошкент шаҳар МЭТ", "Energo-IT", "Магистралтармоққурилиш", "Қашқадарё МЭТ", "Фарғона МЭТ", "Навоий МЭТ" филиаллари).
Кам таъминланган оиланинг 3 нафар фарзандларига 6 600 000 сўмлик “Угам” болалар лагерига йўлланма бепул берилди.
· Ижтимоий кўмакка муҳтож ходимларга касаба уюшмасидан моддий ёрдамлар кўрсатилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
· Концерт, театрларга 1700 тадан ортиқ чипталар харид қилинди ва ишчи-ходимларга бепул тарқатилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
· 1 сентябрь — Билимлар куни, яъни ўқув йили бошланиши арафасида 2 ва ундан ортиқ мактаб ёшидаги ўқувчи фарзанди бўлган кам таъминланган ходимларнинг 28 нафар фарзандларига ўқув-қуроллари харид қилинди ("Бухоро МЭТ", "Фарғона МЭТ" филиаллари).

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами барча филиалларда кенг нишонланди. Ходимларга байрам дастурхонлари тузалди ("Магистралтармоққурилиш", "Қашқадарё МЭТ" филиалари).

· 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан жойларда маънавият соатлари, давра суҳбатлари ўтказилди. Жамият томонидан энергетика тизими ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ходимлар Фахрий ёрлиқлар ва Ташаккурномалар билан тақдирланди. Тақдирланган ходимларга гулдасталар ва эсдалик совғалари берилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
· 22 декабрь — “Энергетиклар куни” касб байрами муносабати билан барча филиалларда байрам тадбирлари уюштирилди. 1810 нафар ходимларга ош дастурхонлари тузалди (Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Жиззах, Наманган вилоятидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида).
· 22 декабрь касб байрами муносабати билан ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди, 70 та ходимлар қатнашди, совриндорларга эсдалик совғалар берилди ("Тошкент шаҳар МЭТ" филиали).
· “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”, “Техника ҳавфсизлиги ойлиги” кўрик танловлари ўтказилди, ғолибларга эсдалик совғалари берилди ("Самарқанд МЭТ" филиали).
· Йил давомида магистрал линияларда юзага келган аварияли ўчиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш ишларида қатнашган ишчи-ходимларга моддий кўмак бериш мақсадида дала жойларида иссиқ озиқ-овқат, кофе, чой доимий ташкил этилиб борилди, йил давомида 500 дан зиёд ходимларга иссиқ овқатлар ташкил этилди (Сирдарё, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти магистрал электр тармоқлари филиаллари ва Марказий аппаратда).
· Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Жамият тасарруфидаги филиалларнинг барча касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол ва минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақа ғолибларига ва иштирокчиларига эсдалик совғалари топширилди. (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).

Акциядорлик жамияти раҳбарияти билан келишилган ҳолда иш вақти ичида ходимларни 30 минут давомида енгил гимнастика машқлари билан шуғулланишлари ташкил этилди ("Жамият спорт тарғиботчиси" ёрдамида)

· Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш учун бассейнларга абонементлар 50 фоизга тарқатилди. Ходимлар футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдонлари арендаси маблағлари тўлаб берилди, спорт инвентарлари харид қилинди (Барча филиалларда ва марказий аппаратда).
· 2023 йил давомида Акциядорлик жамият бирлашган касаба уюшмаси ва спорт тарғиботчиси билан ҳамкорликда Боулинг, Бадминтон, стол тенниси ва “Балиқ ови” мусобақалари мунтазам ўтказилди ва совринли ўринларни эгаллаган ходимларга эсдалик совғалари берилди. Шунингдек, спорт анжомлари харид қилинди (Марказий аппарат).
· Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғликларини тиклаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2023 йил давомида Фарғона вилоятидаги «Нурафшон» сиҳатгоҳида 28 та энергетика фаҳрийси бепул даволанди. МҲТФ 1 фоиз маблағи ҳисобидан маблағлар сарфланди ва энергетика фахрийлари соғликларини тиклашди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
· Бўстонлиқ тоғ зонасида жойлашган “Угам” дам олиш масканида 1 нафар ходимлар ва оила аъзолари ҳордиқ олишлари таъминланди (Марказий аппаратда).
· Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига 10 фоиз касаба уюшмалари маблағлари ҳисобидан Республикадаги «Турон», «Хумсон», «Зомин», «Оқтош», «Чортоқ», «Ботаника» ва «Чинобод» сиҳатгоҳлари ҳамда «Чорвоқ оромгоҳи», «Наврўз», «Кумишкон» дам олиш уйларига 75 та йўлланмалар харид қилинган ва имтиёзли — 45 фоизли тўлов асосида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига берилган.
· Ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан 33 нафар ходим санаторияларга имтиёзли 45 фоиз нарҳда юборилди. 2 та йўлланма 2 нафар байналминалчи жангчи бўлган ходимга бепул берилди (Барча филиалларда ва марказий аппаратда).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 06/1-2408-сонли топшириғига асосан Россия Федерацияси Кисловодск шаҳридаги “Ўзбекистон” санаториясида “Дам олиш — даволаниш – билим олиш – малака ошириш” лойиҳаси асосида 2023 йилда 17 нафар ходимлар соғломлаштирилиб ва билим-савияларини оширишлари ташкил этилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).

· Республиканинг оммавий ахборот воситалари газета ва журналларга 2024 йил учун «Ишонч», «Ишонч-Доверие», «Даракчи» ва бошқа газеталарга обуналар ташкил қилинди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
· Бирлашган касаба уюшма қошида ташкил этилган Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси билан ҳамкорликда жамиятдаги аёлларни ўрни ва мавқеини оширишга қаратилган кўплаб ижобий ишлар амалга оширилди, хусусан, “Она тилим — жон-у дилим” шиори остида Давлат тили байрамига бағишланган шеърият кунлари ўтказилди, миллий қадриятларимиз тарғиб қилишликка қаратилган “ХОН-АТЛАС” тадбирлари уюштирилди. Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд кунларига бағишланган адабиёт ва китобхонлик тадбирлари уюштирилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
·  Йил давомида Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари ҳамкорликда кўплаб самарали ишлар амалга оширилди, аёлларни спорт мусобақаларида фаол иштирок этишлари ва саёҳатларга олиб борилиши уюштирилиб борилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).
·  Бирлашган касаба уюшма қўмитаси қошида ташкил этилган Ёшлар билан ишлаш комиссияси ҳамда Жамиятнинг "спорт тарғиботчиси" ўз фаолиятини 2023 йилда ижобий олиб борди. Хусусан, ёшлар ўртасида мунтазам равишда спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси, минифутбол турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мини футбол билан шуғулланишлари учун футбол майдончалари арендага олиб берилди. Бассейнларга абонементлар тарқатилди (Барча филиаллар ва Марказий аппаратда).

Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилга мўлжалланган иш режасига кўра Жамият жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши ва 2023 йилга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича меҳнат жамоасининг видео-конференцияси ўтказилди.

· Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2023 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ қўмита йиғилишларида кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар ”Мехнат муҳофазаси ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш” ҳақида, “Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши” тўғрисида, “Маънавият ва маърифат ишларининг олиб борилиши, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг соғломлаштирилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастурини бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги масалалар белгиланган вақтда қўмита йиғилишларида кўриб чиқилди.
·  Йил давомида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан берилган топшириқлар бажарилди.
·  Йил давомида Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига барча йўналишлар бўйича юборилиши лозим бўлган статистик ҳисоботлар, Йил дастури бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда топширилди.
· Тошкент шаҳар касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашига топширилиши лозим бўлган молиявий ҳисоботлар, йўлланмалар бўйича ҳисоботлар белгиланган муддатларда топширилди.
· Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бухгалтерияси томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига Устав талабларига асосан йўналтирилиши лозим бўлган 30 фоизлик аъзолик бадаллари маблағлари ўз вақтида юборилиши таъминланди.
· 2023 йил давомида Жамият ходимларидан, филиалларидан ва бошқа ташкилотлардан келган турли мавзуларни ўз ичига олган мурожаатлар Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган муддатларда ёзма кўринишда, Е-Ижро тизими асосида, мурожаатчиларга тегишли тартибда жавоблар берилиши таъминланди.
·«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси 2024 йилда ҳам ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишда куч ва имкониятларини ишга солган ҳолда хизмат қилади.

 

 ✍️ Нодира Хидирова, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси

Эътиборингизга 2023 йил давомида Ахборот хизмати томонидан касаба уюшма қўмиталари фаолиятига оид хабар ва маълумотлар ҳаволасини тақдим этамиз:

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>