⚡️ «Қамчиқ» довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика даражасидаги қўмондонлик-штаб ўқув машқларида «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали ҳамда «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари фаол иштирок этишди.
Ўқув машқлари жараёнида энергетиклар, аниқроғи юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанцияларга хизмат кўрсатувчи ишчи-ходимлар, қўриқлаш бригадалари фавқулодда ҳолатларда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда табиий ва техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзларининг тайёргарлик даражасини намоён қилишди.
Тадбир давомида, шу билан бирга, фавқулодда ҳолатларда зудлик билан воқеа-ҳодиса жойига етиб келиши лозим бўлган бригадаларнинг шайлик даражаси ва маҳорат кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар бўлиб ўтди.
✍️ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati