Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4791-сонли қарори ижроси юзасидан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан, Жаҳон банки кредит маблағлари иштирокида, “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ва 220, 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида республикамизда илк бор Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида 500 кВ кучланишли рақамли “Ҳалқа” подстанция қуриш белгиланган.
“Ҳалқа” подстанцияси 1602 МВА ўтказувчанлик қувватига эга бўлиб, унинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш, саноат корхоналари ва аҳоли истеъмолчиларини электр таъминоти сифатини ошириш ҳамда Тошкент вилоятида ишга тушириладиган янги ишлаб чиқариш қувватлари учун “Тошкент иссиқлик станцияси”нинг электр энергиясини етказишда “Келес” подстанциясига тушадиган юкламани камайтиришга эришилади.
Подстанция қурилиш ишларини “тайёр ҳолда топшириш” шарти асосида амалга ошириш бўйича халқаро тендер савдолари натижаларига кўра “Ўзэлектроаппарат-Электрошит” АЖ ғолиб деб топилди ва шартнома имзоланди.
Лойиҳа қурилиш-монтаж ишларини 2024 йил якунига қадар якунлаш кўзда тутилган.
Шунингдек, “Халқа” подстанциясини “Сирдарё” ИЭС ва энергетика тизимининг бошқа подстанциялари билан боғлаш учун Тошкент вилояти (Қуйи Чирчиқ, Зангиота, Янгийўл, Оққўрғон ва Пискент туманлари) ва Сирдарё вилояти (Сирдарё тумани) ҳудудида 213 км узунликдаги 220 кВ кучланишли ва 72 км узунликдаги 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
✍️ Инвестиция бош бошқармаси
https://t.me/minenergy_uz/10009
https://t.me/daryo_kirill/126700
https://t.me/sputnikuzbek/32865
https://t.me/sputnikuzbekistan/40852
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати