Янгиликлар
Юқори кучланишли подстанциялар навбатдан ташқари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 14.12.2023
  • 86

⚡️ Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги магистрал электр тармоқлари филиалларида авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида тун-у кун фаолият юритадиган 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар томонидан юқори кучланишли электр тармоқлари ҳамда подстанцияларда навбатдан ташқари назорат кўриклари ўтказилмоқда.

Мисол учун, 220 кВ кучланишли «Хоразм» подстанциясида навбатдаги назорат кўриги ўтказилиб, унда элегазли ўчиргичларнинг босими ва иситиш тизими, шу билан бирга, автотрансформаторларнинг мой сатҳ меъёрлари тунги назорат текширувидан ўтказилди.

✍️ «Хоразм магистрал электр тармоқлари» филиали

 

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>