Янгиликлар
Диққат, эълон! Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида олиб бориши режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари совуқ об-ҳаво шароити туфайли бошқа кунга қолдирилди
  • 12.12.2023
  • 82

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПҚ–191-сонли қарори асосида Нишон туманида янги қурилаётган, қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектрстанцияси ҳамда «Талимаржон ИЭС» АЖнинг 220 кВ очиқ тақсимлаш қурилмасини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида бугун, 12 декабрь куни 09:00 дан 14:00 гача бажарилиши режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари совуқ об-ҳаво шароити туфайли бошқа кунга қолдирилди.

⚡️ Нишон тумани истеъмолчилари, шу жумладан, Нуристон қўрғончасининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар диққатига! Техник-муҳандислик номи Нишон-1 ва Нишон-2 бўлган 110 кВ кучланишли  электр узатиш ҳаво тармоқлари тармоқдан узилмайди.

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>