Янгиликлар
“Қашқадарё МЭТ” филиалида ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлигига оид тадбирлар ўтказилмоқда
  • 11.12.2023
  • 88

Юртимизда ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш бўйича йиллик анъана мавжуд. Негаки, ҳар йили иситиш мавсуми бошланганида бу масала муҳим аҳамият касб этиб, одатда ноябрь-декабрь ойларида қатор ушбу йўналишда қатор тадбирлар ўтказилади.

Шу қаторда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг барча филиалларида ҳам бу кўрик ойлиги ҳар йили фавқулодда ҳолатларга қарши машғулотлар кўриги шаклида ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда ҳам 2023 йил 16 ноябрда 219-сонли “Ёнғин ҳавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги буйруқ имзоланди ва 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги кўриги ойлиги” деб эълон қилинди.

Буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида,“Қашқадарё магистрал электр тармоқлари” филиалида 227-сонли буйруқ ишлаб чиқилиб, Филиал тасарруфидаги 500/220/110/10 кВ кучланишли “Ғузор” подстанциясида барча 220–500 кВ кучланишли подстацияда меҳнат фаолияти юритаётган эксплуатация ходимлари ҳамда Идоравий ҳарбийлашган қўриқлаш хизмати ходимлари иштирокида Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги тадбири ўтказилди.

Кўрикдан мақсад аниқ — Филиал объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган дастурларнинг самарадорлигини текшириш, ёнғин содир бўлганда одамларни эвакуация қилиш ҳамда энергетика объектлари мол-мулкини сақлаб қолишни таъминлаш, авария ва қутқарув ишларини тўғри ташкил қилиш.

500/220/110/10 кВ кучланишли “Ғузор” подстанцияси бўйича умумий маълумот:

Умумий майдони 27.43 гектардан иборат энергетика объекти — 500/220/110/10 кВ кучланишли “Ғузор” подстанцияси 1977 йилда ишга туширилган. Умумий қуввати 1402 МВА. 2 дона 167 МВА қувватли трансформатор, 2 дона 200 МВА қувватли трансформатор мавжуд.

Тизим реактив қувват балансини назорати учун Л-520 (1980 йил) ва Л-507 (1977 йил) ячейкаларида ҳар бирида 3 донадан РОДЦ-60000/500 реакторлари ишга туширилган. Подстанциянинг 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмасидан техник-муҳандислик номи Л-520, Л-507, Л-513 ва Л-519 бўлган электр узатиш тармоқлари, 220 кВ томондан эса Л-Насосная, Л-КГ, Л-ШГ электр узатиш тармоқлари билан транзит уланган. Бундан ташқари, чиқувчи 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси Л-Яккабоғ-1, Л-Яккабоғ-2, Л-Гармистон, Л-Шўртан-1, Л-Шўртан-2, Л-Ёйилма, Л-Бойқўрғон, Л-Шерали, Л-Тошгузар-1 электр узатиш тармоқларига уланган.

✍️ “Қашқадарё МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>