Янгиликлар
«9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни» доирасида семинар бўлиб ўтди
  • 07.12.2023
  • 84

Бугун, 2023 йил 7 декабрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖда  «Коррупцияга қарши курашамиз!» мавзусида тарғибот ва ўқув семинари ўтказилди.

Тадбирда Акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этишди. Соҳа мутахассислари ўз маърузаларида коррупция келтирадиган зарар барча жамиятлар учун иллат эккани, давлатнинг турли соҳаларига амалга оширилаётган ислоҳотлари самарадорлигига, мамлакатнинг халқаро майдондаги имиджи ва инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатиши ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Тадбир сўнггида манфаатлар тўқнашуви, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келишини олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда вужудга келади.

Н.Абдуллаева, Комплаенс хизмати бошлиғи

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>