Янгиликлар
Муҳтарам Ватандошлар! Қадрли жамоадошлар!
  • 07.12.2023
  • 137

Аввало, сиз азизларни қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Зеро озод Ватанимизнинг ҳар бир байрами қалбларимизга қувонч ва шукуҳ бағишлаб, оилаларимизда, меҳнат жамоалари, таълим масканлари, маҳаллаларда шод-у хуррамлик билан нишонланмоқда.

Ҳаётимиз қомуси бўлган Конституциямиз мустақиллик йилларида эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирди. Бунга 30 апрель куни бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг Янги Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти, фуқароларимиз турмуш тарзини юксалтириш йўлида қабул қиладиган қонунларимиз учун йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Сиз, азизларни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файз-у барака тилаб қоламан!                                                                                                                  

Д. А. Исақулов, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

>