Янгиликлар
“Самарқанд МЭТ” филиали: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида ўқув машғулотлари ўтказилмоқда
  • 07.12.2023
  • 85

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 86-сонли баёнига асосан 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги” ўтказилмоқда.

⚡️ “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида ҳам ФВБ ходимлари иштирокида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, Филиал таркибидаги подстанция ва маъмурий бино-иншоотларда мавжуд 40 та ёнғин қалқонининг ҳолати назорат кўригидан ўтказилди.

Бундан ташқари, 500 кВ кучланишли “Сўғдиёна” подстанция ходимлари билан ёнғинга қарши ўқув машғулотлари ўтказилиб, жойлардаги кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари махсус дастур асосида ўқитилиб, уларнинг билим-малакаси оширилди.

 

Facebook  ‖  Instagram  ‖ Youtube 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>