Янгиликлар
КОНСТИТУЦИЯ — ДАВЛАТНИНГ АСОСИЙ ҚОНУНИ
  • 06.12.2023
  • 62

“Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалида бугун, 2023 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда Мадҳияси қабул қилинган саналар олдидан ижтимоий-бадиий давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Ориф Тўхташев ҳамда Юнусобод тумани “Ҳусниобод” маҳалласи профилактика инспектори, подполковник  Хайрулла Дўстов иштирок этиб, Бош Қомусимизнинг яратилиш тарихи ва унда қамраб олинган жиҳатлар ҳақида сўз юритишди.

Тадбирда таъкидланганидек, Конститутсия — давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.

Давра суҳбатида, шунингдек, Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ҳақида батафсил мулоҳазалар билдирилди.

Ахборот хизмати

 

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>