Янгиликлар
«Наманган МЭТ» филиали: Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлигига оид тадбирлар ўтказилди
  • 06.12.2023
  • 60

Ҳаво совиб борган сари иситиш мосламаларига эҳтиёж ортиб боради. Шу даврда табиий газ, электр энергияси ёки муқобил ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланиш ҳажми кескин суръатларда ошади. Шу сабабли барча корхона ва ташкилотларда, ижтимоий соҳа объектларида, тураржой масканларида эҳтиёт чораларига амал қилиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим. Шу боис энергетика объектларидаям ҳар йили ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида «Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» тадбирлари ўтказилади.  

«Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали тассаруфидаги 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ нинг 2023 йил 16 ноябрдаги 219-сонли буйруғига асосан ўтказилаётган «Ёнғин Хавфсизлиги» ойлиги доирасида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги Наманган вилояти ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари иштирокида ўқув семинари ва ёнғинга қарши амалий машғулот ташкил этилди.

Кўрикдан мақсад филиал объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини текшириш, ёнғинлар чоғида одамларни эвакуация қилиш ҳамда корхона мол-мулкини сақлаб қолишни таъминлаш, объектда ёнғин содир бўлганда авария ва қутқарув ишларини тўғри ташкил қилишдан иборатдир.

220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанцияси бўйича умумий маълумот:

Умумий майдони 6,2 гектардан иборат энергетика объекти — 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанцияси 1969 йилда ишга туширилган. 2 дона 200 МВА ва 1 дона 125 МВА қувватли трансформатор мавжуд. 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси томонидан «Тўрақўрғон ИЭС» АЖ энергоблоклари ҳамда 220 кВ кучланишли «Оби-ҳаёт» подстанцияси билан боғлиқ 3 та транзит электр узатиш ҳаво тармоғи, 110 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси томонидан «ҲЭТ» АЖ Наманган ҳудудий бўлими 16 ва Қирғизистон Республикаларига 1 та электр энергиясини  етказиб берувчи  ҳаво тармоқлари мавжуд. 10 кВ томони подстанциянинг ўз эҳтиёжлари учун хизмат қилади.

✍️ «Наманган магистрал электр тармоқлари» филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>