Янгиликлар
Истеъмолчилар диққатига! Бугун соат 09:00 дан 17:00 га қадар режалаштирилган қурилиш-монтаж ишлари соат 14:01 гача муваффақиятли бажарилиб, оптик толали алоқа кабелини тортиш ишлари якунланди
  • 06.12.2023
  • 58

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали томонидан бугун, 2023 йил 6 декабрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар  режалаштирилган — 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-Амир-Темур-2 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғига оптик толали алоқа кабелини (ВОЛС) тортиш ишларини соат 14:01 да муваффақиятли якунланди ва бу ҳақда тегишли тартибда диспетчерлик хизматларига маълум қилинди.

Айни пайтда тақсимловчи тармоқларда таъмирлаш-созлаш ишлари давом эттирилмоқда ва бу ишлар ниҳоясига етказилиши билан электр тармоқларига кучланиш берилиши назарда тутилган.

⚡️Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>