Янгиликлар
Ёқилғи-энергетика соҳасидаги мутахассислар учун ташкил этилган махсус ўқув-семинар дарслари давом этмоқда — dba.uz
  • 05.12.2023
  • 64

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 4-7 декабрь кунлари ёқилғи-энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган 30 га яқин мутахассислар учун махсус ўқув-семинарлар ўтказилмоқда.

Бугун, 2023 йилнинг 5 декабрь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси, МДҲ давлатларида хизмат кўрсатган энергетик Д.А.Исақулов ёқилғи-энергетика соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун "маҳорат дарси" ўтиб берди.

Маълумот ўрнида: мазкур ўқув-семинарлар энергетика соҳасидаги кадрларнинг билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади. Унда Энергетика вазирлиги масъуллари билан бир қаторда Олий суд, Прокуратура ҳамда Ички ишлар органлари вакиллари иштирокида маърузалар ташкил этилиши ҳам режалаштирилган.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

https://t.me/dbacademy/5342

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>