Янгиликлар
«Фарғона МЭТ» филиали: “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” юзасидан машғулот тадбирлари ўтказилмоқда
  • 05.12.2023
  • 51

“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиалининг 2023 йил 22 ноябрдаги КШ-196-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида Филиал таркибидаги  500 кВ кучланишли “Ўзбекистон” подстанциясида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона вилояти бошқармаси, Ўзбекистон тумани Ёнғин ўчириш бўлими ходимлари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.

Тадбирда “Ёнғин хавфсизлиги қоидалари” қўлланмаси талабларига риоя этилиши, электр ускуналарини совуқ об-ҳаво мавсумида ёнғинга хавфсиз ҳолатда ишлашга тайёрлаш, ёнғин-техник комиссиялари, кўнгилли ўт ўчириш дружиналарини фаоллаштириш, давлат ёнғин назорати органлари кўрсатмаларини бажариш, ёнғинларнинг олдини олиш ишларига ходимларни кенгроқ жалб қилиш каби масалаларни ўз ичига олган синов машғулотлари ўтказилиб, ишчи-ходимларга тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>