Янгиликлар
Диққат, эълон! 6 декабрь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар айрим электр узатиш тармоқларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилади
  • 05.12.2023
  • 102

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали шуни маълум қиладики, 2023 йил 6 декабрь кунли соат 09:00 дан 17:00 га қадар 220 кВ кучланишли, техник-муҳандислик номи Л-Амир-Темур-2 бўлган электр узатиш ҳаво тармоғига оптик толали алоқа кабелини (ВОЛС) тортиш ишларини бажариш учун, 500/220/110/10 кВ кучланишли “Ғузор” подстанциясидан чиқувчи 110 кВ кучланишли Л-Яккабоғ-1 ва Л-Яккабоғ-2 электр узатиш тармоқларида хавфсиз иш бажариш учун вақтинча тармоқдан узилади.

Қурилиш-монтаж амалиётлари бажарилаётганда Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Китоб, Шаҳрисабз туманларининг айрим ҳудудларида белгиланган муддат ичида истеъмолчилар электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.

⚡️Истеъмолчилардан юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>