Янгиликлар
“Тошкент МЭТ” филиали: Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлигига оид тадбир ўтказилди
  • 04.12.2023
  • 90

Ҳар йили ноябрь-декабрь ойлари юртимизда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказиб келинмоқда. Шу сабабли “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 219-сонли буйруғини ишлаб чиқилиб, 15 ноябрдан 15 декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

Буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида, “Тошкент магистрал электр тармоқлари” филиалида 149-сонли буйруқ ишлаб чиқилиб, 1 декабрь куни “Тошкент МЭТ” филиали объекти — 500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанциясида Ёнғин хавфсизлиги кўрик ойлиги тадбири ўтказилди.

Кўрикдан мақсад филиал объектларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини текшириш, ёнғинлар чоғида одамларни эвакуация қилиш ҳамда корхона мол-мулкини сақлаб қолишни таъминлаш, объектда ёнғин содир бўлганда авария ва қутқарув ишларини тўғри ташкил қилишдан иборатдир.

500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанцияси бўйича умумий маълумот:

Умумий майдони 16 гектардан иборат энергетика объекти — 500/220/10 кВ кучланишли “Тошкент” подстанцияси 1991 йилда ишга туширилган. 2 дона 501 МВА қувватли трансформатор мавжуд. 500 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси томонидан “Янги Ангрен”, “Тошкент иссиқлик электр станцияси” ва “Сирдарё иссиқлик электр станциялари” билан боғлиқ 3 та транзит ҳаво тармоғи, 220 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси томонидан “Чорвоқ ГЭС”, “Тошкент ИЭС”, бундан ташқари, “Чирчиқ”, “Қўйлиқ”, “Тракторсоз” подстанциялари билан боғлиқ 9 та транзит электр узатиш ҳаво тармоқлари мавжуд. 10 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси томони подстанциянинг ўз эҳтиёжлари учун хизмат қилади.

✍️ “Тошкент МЭТ” филиали Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>