Аввал маълум қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги 4799-сонли ҳамда 2022 йил 30 декабрдаги 464-сонли қарорларига асосан давлат-хусусий шериклиги тамойили асосида Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида қуввати 1500 мегаватт бўлган “Acwa Power Sirdarya” МЧЖ томонидан янги иссиқлик станцияси қурилиш ишларининг биринчи босқичи якунланди.
Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг июль ойида 220/500 кВ кучланишли "Acwa Sirdarya" подстансиясига кучланиш берилиб, 500 кВ кучланишли 2 та электр узатиш ҳаво тармоқлари Ўзбекистон электр энергетика умумтизимига уланган эди.
Бунинг учун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан 14,25 км узунликдаги 500 кВ кучланишли Л-521, Л-550 тармоқларигача (кириш-чиқиш) ва 1,17 км узунликдаги 220 кВ кучланишли (кириш-чиқиш) электр узатиш ҳаво тармоқларида олиб борилган қуриш-монтаж ишлари якунланди.
Бугун, 2023 йил 22ноябрь куни инвестор томонидан қурилаётган "Acwa Sirdaryo" подстанцияси 500 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
✔️ Тадбирда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Назиров иштирок этди ва ОАВ вакилларига янги подстансиянинг мамлакатимиз электр энергетика тизимидаги аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.
Маросимда, шунингдек, хорижий инвестор компания вакиллари ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда олиб борилаётган энергетика соҳасидаги ислоҳотларда бир нечта йирик лойиҳалар билан иштирок этаётганидан мамнунлигини билдиришди.
✅ Саудия Арабистонининг “ACWA POWER” компанияси томонидан Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида қурилаётган, қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси тўғрисида маълумот
Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги Саудия Арабистонининг “ACWA POWER” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган иссиқлик электр станциясининг биринчи энергоблоки ишга туширилди.
Айни пайтда 500 МВт қувватда электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Йил охирига қадар иккинчи энергоблок ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қуввати 1000 МВтга кўтарилади.
Электр энергиясини узатиш учун майдони 30 гектар бўлган 500/220/33 кВ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаси, яъни янги юқори кучланишли подстансиянининг биринчи босқичи, аниқроғи 500 кВ кучланишли подстансия ишга туширилди.
✔️ 220 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилма йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
⚡️ “АCWА Сирдарё” подстанциясида замонавий электр цурилма ва жиҳозлари, ҳимоя панеллари ўрнатилган бўлиб, электрон дастурлар билан бойитилган. Бир сўз билан айтганда, подстансиянинг иш фаолияти рақамлаштирилган.
Мазкур 500 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилма орқали 5 та юқори кучланишли электр тамоқлари чиқиб, уларнинг биринчиси Тошкент ва Фарғона водийсини боғлайди. Иккинчиси эса Самарқанд ва Бухоро вилоятини боғлайди.
Яна 2 та юқори кучланишли линиялари Сирдарё иссиқлик электр станцияси билан ўзаро боғланган. Юқори кучланишли электр тармоқларининг бешинчиси энди қурилаётган 500 кВ кучланишли «Ҳалқа» подстанцияси билан боғланади.
Ушбу электр тамоқларининг ишга туширилиши бошқа юқори кучланишли линияларнинг юкламасини камайтиришга ҳамда электр энергетика умумтизимининг барқарор ишлашига хизмат қилувчи муҳим омилдир.
220 кВ кучланишли очиқ тақсимловчи қурилмага 8 та линия уланган бўлиб, ҳозирда электр узатиш ҳаво тармоқларини қурилиш ишлари бажарилмоқда, 220 кВ кучланишли электр тармоқлари 2024 йилда ишга туширилади.
https://t.me/uzmetaxborotxizmati/21074?single
▶️ Батафсил
https://uza.uz/ar/posts/aswa-rower_541706
https://t.me/minenergy_uz/9726
https://t.me/minenergy_uz/9727
Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати