Янгиликлар
Online: Юқори кучланишли электр тармоқларидаги изоляторларни ювиш жараёни
  • 03.11.2023
  • 147

Айни пайтда «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали ходимлари 500 кВ кучланишли электр тармоғидаги изоляторларга ёмғирдан сўнг ўрнашиб қолган чанг-қуйқа юқини ювиб, юқори кучланишли тармоқларнинг барқарор фаолияти учун зарур бўлган назорат кўриги ишларни амалга оширмоқда.

Маълумот ўрнида: мазкур электр тармоғи Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида фаолият юритаётган цемент ҳамда алебастр ишлаб чиқариш саноат корхоналари ёнидан ўтган. Видеолавҳа навбатчи бригада аъзолари томонидан тасвирга олиниб, тақдим этилди.

Facebook  ‖ InstagramYoutube

https://t.me/minenergy_uz/9492

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

http://t.me/uzmetaxborotxizmati

>