✔️Бўш иш ўрни: Магистрал электр тармоқлари филиали директори лавозими.
Талаблар:
1️⃣ Маълумоти: олий;
2️⃣ Иш тажрибаси ва стажи: Энергетика тизимида камида 5 йиллик самарали меҳнат фаолияти ва раҳбар лавозимларида ишлаган бўлиши;
3️⃣ Тилларни билиши: Давлат ва рус тили мукаммал билиши;
4️⃣ Ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни билиши: Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунни, Электр энергетика тармоқларини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, молиявий-иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, кўрсатмалари, фармойишларини ва энергетика соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, “Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизликни техникаси қоидалари”ни, “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари”ни, “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари”ни, “Ягона электр энергетикаси тизимида технологик бузилишларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича қонунлар, қурилиш норма ва қоидаларини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунни, ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда кадрларни самарали равишда жой-жойига қўйиш, ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг ҳозирги даражасидан ва ривожланиши истиқболларидан келиб чиқиб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган кадрларни аниқ мақсадни кўзлаб тайёрлашни;
Шунингдек,
⏺ Электр энергетикаси тизимининг хавфсиз ва ишончли ишлаб туришини таъминлашни;
⏺ Электр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, ривожлантириш тадбирларини амалга оширишни;
⏺ Электр энергетикасини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этишни;
8️⃣ Электр энергетикаси объектларини молиялаштириш, қуриш, ишга тушириш ва фойдаланишдан чиқариш тартибини;
⏺ Электр энергетикаси объектларидаги илмий тадқиқот, созлаш, таъмирлаш ва муҳандислик-лойиҳа ишларини мувофиқлаштиришни;
⏺ Электр энергетикаси соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасига доир ишлар мувофиқлаштирилишини амалга оширишни;
⏺ Ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик нобудгарчилигини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширишни;
⏺ Техник жиҳатдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўз электр тармоғи хўжалиги объектларидан фойдаланилишини ва уларнинг таъмирланишини ташкил этишни;
⏺ Компьютер саводхонлиги бўйича камида Microsoft Office Word ва Microsoft Office Excel дастурларида ишлашни билиши;
⏺ Электр хавфсизлиги бўйича V гуруҳга эга бўлиши лозим.
▶️ Батафсил
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz info@uzbekistonmet.uz
‖ Веб-саҳифа ‖ Facebook ‖ Instagram ‖ Youtube
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати