«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали Капитал қурилиш ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга таклиф этамиз!
Ушбу лавозимига олий техник маълумот, муҳандислик мутахассислиги бўйича қурилишда техник ва раҳбарлик лавозимларида камида 5 йиллик самарали иш стажига эга шахслар ўртасида суҳбат ўтказилиб ишга қабул қилинади. Номзодлар ўзбек (давлат) тили ва рус тили мукаммал билиши зарур.
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали Капитал қурилиш ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари лавозимига қўшимча талаблар:
• Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билиши;
• Техник эксплуатация қоидалари (ТEҚ) ни билиши;
• Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари (ЭҚТҚ) ни билиши;
• Қурилиш меъёр ва қоидалари (ҚМ ва Қ) ни билиши;
• Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (ЁХҚ) ни билиши лозим.
«Қашқадарё магистрал электр тармоқлари» филиали Капитал қурилиш ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари қуйидаги вазифаларни амалга ошириши лозим:
• Капитал қурилиш объектларини режалаштиришни ва кредитлашни назорат қилиши;
• Капитал қурилиш объектларини қурилмалар билан бутланишини назорат қилиши;
• Қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини назорат қилиши;
• Лойиҳа қурилиш ҳужжатларини ўз вақтида пудратчи қурилиш ташкилотларига етказиши;
• Капитал қурилишнинг йиллик ва чораклик режалари тузилишини ташкиллаштириши;
• Манзилли рўйхатлар тузилишини ташкиллаштириши;
• Капитал қурилиш учун шартномалар тузишни тайёрлашни белгиланган муддатларда ташкиллаштириши;
• Лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган муддатларда бош пудратчига етказилишини ташкиллаштириши;
• ЛСХга мувофиқ қурилиш объектлари материал ва қурилмаларининг жамловчи қайдномасини тузилишини назорат қилиши;
• Капитал қурилиш объектларига монтаж учун берилган қурилмаларга далолатномалар тузилишини назорат қилиши;
• Ўрнатилмаган қурилма ва тугатилмаган қурилиш заҳирасининг белгиланган меёрларига амал қилинишини назорат қилиши;
• Лойиҳалар сифати ва қурилишмонтаж ишларининг бажарилиш муддатини назорат қилиши, қурилиш обектларини фойдаланишга топшириш бўйича техник ҳужжатларни тайёрлашда пудратчи ташкилотларга ёрдам бериши;
• Фойдаланишга топширилаётган объектларни топшириш ва қабул қилиб олиш бўйича давлат ва ишчи комиссия ишида қатнашиши;
• Комиссиянинг лойиҳалаштирилаётган трассалар, электр узатиш линиялари, нимстанция майдончаларини танлаш бўйича ишида қатнашиши;
• Истиқболдаги ва жорий қурилиш режаларига киритилган қурилиш объектлари учун ер майдончалари ажратилишини расмийлаштиришда қатнашиши;
• Лойиҳа-қидирув ишларининг бориши ва лойиҳа институтлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларининг ўз вақтида берилишини назорат қилиши;
• Лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиши, текшириш, ҳисобга олиш ва сақлашни ташкиллаштириши;
• Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ қурилиш объектлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини олиш ва экспертиза ўтказиш бўйича ишларни ташкиллаштириши, улар юзасидан мулоҳаза ва таклифлар тайёрлаши лозим.
Мурожаат учун: 71-236-6615.
Онлайн резюме https://www.uzbekistonmet.uz/uz/appeal/resume
Мавжуд бўш иш ўринларига ишга кирмоқчи бўлган фуқароларга тавсиялар: https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/3441
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz info@uzbekistonmet.uz
«Ўзбекистон МEТ» АЖ Ахборот хизмати