Янгиликлар
uza.uz — Мавсумга тайёргарлик: 255 та юқори кучланишли трансформатор жорий таъмирдан чиқарилди
  • 14.09.2023
  • 168

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати маълумотига кўра, 2023 йилнинг шу кунги ҳолатида 8 та куч трансформатори, 38 та 110–220–500 кВли ўчиргич, 4 та компрессор қурилмаси, 830,7 км. узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланган.

Шунингдек, 289 та трансформатордан 255 таси, 1 минг 532 та ўчиргичдан 1 минг 423 таси, 22 та ҳаво компрессорларининг барчаси ҳамда 4958,7 км. узунликдаги 110–220–500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларидан 4680,3 км. қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. 2023/2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жорий йилнинг 1 октябрь санасигача тугатилиши белгиланган.

Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган.

Захира учун 156 тонна трансформатор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 35 тонна турли русумли симлар, 9,8 км. кабель маҳсулотлари, 46 дона металл таянчлар, 26 дона темир-бетон таянчлар, 7000 дона изолятор, 7 дона турли қувватдаги трансформатор мавжуд.

Маълумот ўрнида, айни пайтда умумий қуввати 590 кВт бўлган кичик фотоэлектр станциялари, яъни “Ўзбекистон МЖТ” АЖ энергетика объектлари ва маъмурий бинолари томига ўрнатилган қуёш панеллари ишлаб чиқарган "яшил энергия" манбаси қуввати ташкилот ички эҳтиёжини таъминлаш билан бирга, туман электр таъминот корхоналари тармоғига ҳам узатмоқда.

Н.Зиёдуллаева,
ЎзА

Манба: https://uza.uz/

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

>