Янгиликлар
«НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ: АҲОЛИ ВА ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИНГ ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ — АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
  • 09.07.2020
  • 947

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Навоий магистрал электр тармоқлари» филиалида жорий ва мавсумий таъмирлаш ишлари ҳақида қисқача маълумот:

 

 

  «Навоий МЭТ» филиали Навоий вилоятида яшовчи аҳоли, фаолият юритаётган саноат корхоналари, ўрта ва кичик бизнес ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари, умуман олганда, халқ хўжалигининг барча соҳалари ҳамда истеъмолчиларини узлуксиз, сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, филиал таркибидаги юқори кучланишли подстанция ва ҳаво линиялари орқали Самарқанд вилоятининг бир қисмини, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятлари аҳолиси ҳам электр таъминоти умумтизимига уланган.

 

 

  Филиал 5 та марказий ишлаб чиқариш хизматлари ҳамда 4 та хизмат кўрсатиш гуруҳларидан ташкил топган бўлиб, умумий узунлиги 385 км бўлган 1 та 110 кВли ва 13 та 220 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари, шу билан бирга умумий қуввати 967000 киловатт ампер бўлган 4 та 220 киловольтли подстанцияларнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

  Корхонада меҳнат фаолияти юритаётган 140 нафар ишчи-ходимлардан иборат жамоа ўзларининг раҳбарий ҳужжатларида белгилаб қўйилган вазифаларини бажариб келмоқдалар.

 

 

  Айни айтда «Навоий МЭТ» филиали 220/110/10 кВли «Химия» подстанциясида АТ-3 трансформаторини ишга тушириш мақсадида «Турон қурилиш-монтаж» ташкилоти 5-сонли бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда кабель каналлари лотокларини ётқизиш ишлари қизғин равишда олиб борилмоқда.

  Шу билан бирга, В-Бинокор-110, В-Сардоба-110, Қизилтепа-2да ВТ-1 220 кВ LTB-245, ВТ-2-220 LTB-245, Қизилтепа-1да ВТ-1-220 кВ LTB-245, ВТ-2-220кВ ўчиргичлари LTB-245 типдаги замонавий элегазли ўчиргичларга алмаштирилди. Айни пайтда 220/110/10 кВли «Навоий» подстанциясида В-Зарбдор-110кВда LTB-145 типдаги элегазли ўчиргичлар ўрнатилмоқда.

 

 

  Агар олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталадиган бўлсак, «Навоий МЭТ» филиалида режага мувофиқ қуйидаги жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди:

  • • Л-Х-Н 220 кВда маънан эскирган, ПФ турдаги изоляторлар янги замонавий ЛК-70-120 типдаги изоляторларга алмаштирилди;
  • • 220/110/10 кВли «Химия» подстанциясида АТ-1 да 5-6 гуруҳ мой насосларини алмаштириш ишлари бажарилди;
  • • «Химия» подстанциясида В-Карьер-110 кВ, В-БСИ-110 кВ, В-5-110 кВ ва В-Ўзбекистон-110 кВларда жорий таьмирлаш ишлари олиб борилди;
  • • Л-Қизилтеппа ҳаво тармоғидаги таянч устунларининг ерга улагич қаршилиги текширилди:
  • • Л-Бухоро электр тармоғидаги таянч устунларининг ерга улагич қаршилиги текширилди;
  • • Л-Қизилтеппа линиясининг 1-2 уланма (отпайка) линиялари таянчларининг ерга улагич қаршилиги текширилди.

 

 

  Бир сўз билан айтганда, юқорида бажарилаётган ишлар Ватанимиз равнақи йўлида, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларини бир маромда электр энергияси билан таъминлаш орқали давлатимиз томонидан олиб борилаётган  электр энергия таъминотининг ишончлилигини оширишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>