«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Бухоро магистрал электр тармоқлари» филиалида ҳам 2020–2021 йил куз-қиш мавсуми олдидан мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, бир неча километр масофага ёйилган юқори кучланишли ҳаво линияларида дастлаб кўрикдан ўтказиш, сўнг аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда. Айни пайтда Л-17Б-1 ҳаво линиясида изоляторларни алмаштириш ва жорий таъмир ишлари бажарилмоқда.
Шунингдек, «Бухоро МЭТ» филиалига қарашли 220 кВли «Қуйи-Мозор» ҳамда «Бухоро» подстанцияларида мукаммал ва жорий таъмир ишлари олиб борилмоқда. Мисол учун, 220 кВли «Қуйи-Мозор» подстанциясида 110 кВли мойли ўчиргич янги элегаз ўчиргичига алмаштирилди. 220 кВли «Бухоро» подстанциясида эса «4-сонли монтаж бошқармаси» бригада аъзолари томонидан подстанция атрофини янги тўсиқ билан ўраш ишлари бажарилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, бухоролик мутахассислар томонидан амалга оширилаётган ишлар иш жараёнида олинган суратларда акс этган бўлиб, бажарилаётган ишларнинг замирида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳамда йирик саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини орттиришга хизмат қилишдек мақсад мужассам.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
Каналга аъзо бўлинг! t.me/uzmetaxborotxizmati