Янгиликлар
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва “KEGOC” АЖ раҳбарларининг ишчи учрашуви тўғрисида МАЪЛУМОТ
  • 19.07.2023
  • 259

2023 йил 18 июль куни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ марказий аппарати биносида Қозоғистон электр тармоқларини бошқарувчи компанияси “KEGOC” АЖ бошқарув раиси К.Т.Молдабаев ҳамда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ бошқарув раиси Д.А. Исақуловларнинг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда “KEGOC” АЖ томонидан Қозоғистон Республикасида энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда жорий йил 1 июлдан бошлаб электр энергияси Ягона ҳаридори ва электр энергиясини баланслантирувчи бозор моделининг ишга туширилганлиги ва унинг ишлаш принциплари  тўғрисида тақдимотлар намойиш этилди.

Шу билан бирга, учрашувда энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорликни янада  кенгайтиришга доир  масалалар муҳокама қилинди.

"Ўзбекистон МЭТ" АЖ Ахборот хизмати

>