Янгиликлар
ЁШЛАР КУНИ МУБОРАК, АЗИЗ ТЕНГДОШЛАР !
  • 30.06.2020
  • 934

   Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти юртнинг етакчи кучи бўлмиш ёшлар тарбияси, уларнинг ватанпарварлиги, замонавий касбларни эгаллаш даражаси билан чамбарчас боғлиқ жараёндир.

   Бир сўз билан айтганда, Ёшлар жамият учун «янги қон» вазифасини ўтайди. Бу жараёнда уларнинг янги ташаббус ва ғоялари, билим ва интилишлари алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги кунда юртимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юксак маънавиятли, замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг келажаги учун жавобгарлик ва масъулиятни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда.

   Бугун давлатимиз раҳбарининг биз ёшларга йўллаган табригини тинглаб, ниҳоятда руҳланиб кетдик. Чунки Юртбошимизнинг ҳар бир даъвати ва сўзлари қалбимизни тўлқинлантириб юборди.

   “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида ҳам ёшларга доимий равишда эътибор қаратилиб, зарурий шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Айни пайтда ушбу корхонада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшлар етакчилари Кенгаши раиси ва жамият тизимидаги ҳудудий бўлинмалар ҳамда корхоналарда бошланғич ташкилотлар етакчилари жорий этилган, 21 та бошланғич ташкилотлар етакчилари жамоатчилик асосида фаолият юритиб келмоқда. 

   Жамият тизимида 4700 нафар ишчи-ходимлар мавжуд бўлиб, бу таркибнинг 1000 дан ошиғини ёшлар ташкил қилган бўлса, уларнинг 200 га яқинини эса хотин-қизлар ташкил этади. Жамият тизимида ишчилар ва муҳандис-техникларнинг ўттиз бештаси ўрта ёшлилар, раҳбар ходим ва мутахассисларнинг ўттиз фоизи 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардир. Бу рақамлар, шак-шубҳасиз, корхонада ёшлар етакчи, шу билан бирга ҳал қилувчи куч эканлигини тасдиқлайди.

   Юртбошимизнинг 2017 йилда 30 июнь санасини мамлакатимизда "Ёшлар куни" деб эълон қилишлари биз ёшлар учун катта байрам бўлди, десак муболаға бўлмайди.

   Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган, мустақил фикрига эга, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга биз ёшлар масъулдирмиз.

   Жорий йилни жамиятимиз ёшлари жуда катта ташаббусларни амалга оширишдан бошлади. Жумладан, февраль ойида тизимдаги барча ташкилотларнинг бошланғич ташкилотлари етакчилари билан биргаликда видеомулоқот шаклидаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Ушбу учрашувда ёшларнинг иш фаолияти, келгуси режалари, мавжуд муаммолари ҳамда уларнинг ечимига оид таклифлари ҳақида суҳбатлашилди.

   Shu jumladan:

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   http://uzbekistonmet.uz/uz/

   Бундан ташқари, жамият ёшлари томонидан давра суҳбатлари, учрашувлар, спорт мусобақалари ва бошқа турдаги тадбирлар ташкиллаштирилди.

   Мамлакатимизда давом этаётган коронавирус пандемияси даврида ҳам корхона ёшлари тиним билмай ўз фаолиятларини давом эттирмоқда. Ташаббусни ўз қўлларига олиб, кўнгиллилар сифатида тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этишмоқда. Мураккаб паллада меҳнат жамоасини хайру-саховатга даъват этиб, эзгу мурожаатлар билан чиқмоқда.

   Ишонамизки, бу каби яхши амалларни ўз ҳаёт йўлларига асос деб билгувчи Ўзбекистон Ёшлари дунё саҳнида ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлай олишади. Мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Ёшлар куни барчамизга муборак бўлсин!

 

Азизбек БОТИРОВ,
 

  “Ўзбекистон МЭТ” АЖ
 Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси

>