I. Умумий маълумот
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган. Юқоридаги қарорга асосан Ўзбекистон Республикасининг магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, электр энергиясини республиканинг магистрал электр тармоқлари орқали етказиб бериш ва давлатлараро транзитни амалга ошириш, қўшни давлатларнинг электр энергетика тизими билан ҳамкорлик қилиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг асосий фаолият турлари ҳисобланади.
Бугунги кунда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ таркибида 14 та магистрал электр тармоқлари, Марказий реле ҳимояси ва автоматика хизмати, лойиҳалаштирувчи, қурилиш ва бошқа хизматлар кўрсатувчи функционал филиаллар мавжуд. Жамиятга қарашли 84 та подстанция ва 11 650 км.дан ортиқ 220-500 кВли магистрал ҳаво электр узатиш тармоқлари мавжуд. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Марказий аппарати ва таркибидаги тузилма ҳамда филиалларда жами бўлиб 4300 нафардан зиёд мутахассис-ходимлар меҳнат фаолияти олиб бормоқда.
Натижада маҳсулотнинг хомашёдан харидоргача бўлган барча жараёнларини доимий назорат ва таҳлил қилиш имконияти яратилган.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг uzbekistonmet.uz расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларида “Коррупцияга қарши курашиш — “Ўзбекистон МЭТ” АЖ” номли рукн ва саҳифалар очилган.
Унда акциядорлик жамиятимиз томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, хусусан Мувофиқлик тизими (комплаенс) хизмати бўлимининг мурожаатлари, маълумот ва ҳисоботлари бериб борилади.
Мисол учун: https://telegra.ph/uzbekistonmetuz-11-07
Ушбу телеграм каналига сиз ушбу https://t.me/+qCweNscaSEhlNGM6 ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциоген омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Мамлакатда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чоралари кўрилмоқда, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаларининг жорий этилиши юзасидан муҳим вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг самарадорлигини таъминлаш мақсадида хориж амалиёти уйғунлигида коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга қаратилган самарали механизмларни жорий этиш — давр талаби!
2021 йил 22 июлда акциядорлик жамияти энерготизимда биринчилардан бўлиб ИСО 37001:2016 коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро сертификатини олишга муваффақ бўлган.
Халқаро стандарт талабларига кўра, Жамиятимизда коррупцияга қарши тизимли иш жараёни йўлга қўйилган бўлиб, раҳбар ходимларга шу соҳада ўз малакаларини ошириш ҳамда малака оширишда олган билимларини амалда қўллаш, умуман, тизимли иш жараёнини жорий этиш мақсадида махсус ўқув курси ташкил этилди.
2021 йилнинг 13–16 июль кунлари ИСО 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” бўйича ўқув курсида 20 нафар бошқарув аъзолари ва раҳбар ходимлар қатнашиб, коррупцияга қарши кураш йўналишда ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Ушбу ўқув курсида ташкилотда коррупцияга қарши курашиш сиёсатни шакллантириш, коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий қилишнинг асосий омиллари, коррупциявий таваккаллар (риск)ни баҳолаш, манфаатлар тўқнашуви ҳамда совға олиш-бериш сиёсатини тартибга солиш, ички аудит тизимининг ишини самарали ташкил этиш, коррупциянинг олдини олишга қаратилган ички меъёрий тартиб-қоидаларни ишлаб чиқиш бўйича тегишли билимлар ўзлаштирилди.
Сертификат топшириш тадбирида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Исақулов Дадажон Айнақулович сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишда биринчи галдаги вазифалар ижросини таъминлаш раҳбар ходимлар зиммасига юклатиладиган вазифа эканлиги, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш зарурлиги, ишчи жараёнларда масалаларни тўғри ва холис баҳолаш мезонлари яхши ўзлаштириб олиниши зарурлигини таъкидлади. Жамият фаолиятининг шаффофлиги ижро интизомининг қатъий талабларига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнига рақамли технологиялар кириб келиши орқали инсон омилининг камайтирилишига, назорат-тафтиш, ҳисоботларнинг тўғрилигига, амалга татбиқ этилаётган ички буйруқ ва топшириқларнинг ҳуқуқий асослари — амалдаги қонунчиликка кўра иш кўрилишига, қолаверса, ишчи-ходимларнинг билим-тафаккури ва тарбияси, маънавий дунёсига боғлиқлигини санаб ўтди. Фаолият қанча очиқ ва шаффоф бўлиб, амалдаги қонунларга таянилган тарзда амалга оширилса, коррупцияга шунчалик шароит бўлмаслиги, унга қарши курашиш фақат тўғри ва ҳалол ишлашга, ўз ишига сидқидилдан ёндашишга кўп томонлама боғлиқлиги таъкидланди.
Айтиш жоизки, ИСО 37001:2016 — бу ташкилотда коррупцияга қарши самарали тизимни яратиш учун халқаро моделни ўз ичига олган дунёдаги биринчи халқаро стандарт ҳисобланади. Алоҳида эътироф этиш жоиз, ИСО 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларни шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этишини таъминлайди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 1 200 дан ортиқ ходимлари ўртасида коррупция ҳолатларини аниқлаш ва мониторинг қилиш бўйича аноним сўровлар ўтказилди.
Тўпланган маълумотлар умумлаштирилиб, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти коррупцион рискларнинг олдини олишда коррупцион рисклар рўйхати бўйича йўл харитаси ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти тизимида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган йўл харитаси лойиҳалари ишлаб чиқилиб, бошқарув раисининг буйруғи билан тасдиқланди.
II. Кўриб чиқиш натижалари
Жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилишда ва комплаенс тизимида ходимлар томонидан қоидабузарликни хабар қилиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Махсус “ишонч телефони” +998 71 -208-56-49 ажратилди;
Алоҳида электрон почта (biznesetika@uzbekistonmet.uz) очилди ва масул ходим бириктирилди;
facebook (https://www.facebook.com/elektrtarmoq/);
Махсус Телеграм канали t.me/uzmetaxborotxizmati очилди.
Совғалар ва унга тенглаштирилган қимматбаҳо буюмларни рўйхатдан ўтказиш реестри шакллантирилди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида акциядорлик жамияти фаолиятининг барча йўналишларидаги коррупциявий шарт-шароитларни минималлаштириш ҳисобига коррупция ҳуқуқбузарлиги минимал даражага туширилди. Акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ўртасидаги коррупция ва унинг оқибатлари тўғрисида семинарлар ўтказилди.
Жамиятнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтида “мурожаатлар” рукни орқали жамоатчилик вакиллари билан тўғридан тўғри мулоқот йўлга қўйилди. Электрон саҳифага вилоят магистрал электр тармоқлари тўғрисидаги барча маълумотлар, жумладан, уларнинг раҳбарлари, жойлашган манзили ва телефон рақамлари жойлаштирилди.
Жамиятнинг расмий веб-саҳифасида, “коррупцияга қарши курашиш” “рақобат чекланиши тўғрисида хабар бер” интерактив тугмача яратилди, келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиб бориш ва мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш журнали жорий этилди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” аксиядорлик жамиятига 2023 йил 1 январдан 2023 йил 30 июнгача жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция масалалари бўйича мурожаатлари келиб тушмаган.
III. Минималлаштириш чоралари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сонли Фармони, ИСО 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизимлари – фойдаланиш бўйича талаблар ва тавсиялар” халқаро стандарти ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш (минималлаштириш) бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган “йўл харитаси” тасдиқланди. Унда қуйидаги ҳолатлар акс эттирилди:
- “Тўрт кўз” тамойилини амалга ошириш, мажбурий талаблар тўғрисидаги маълумотларни назорат қилинадиган субъектларга етказиш, юқори даражадаги жамият томонидан тегишли маълумотларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш;
- қарор қабул қилишнинг аниқ асослари ва мезонларини белгилаш, қарор қабул қилишда маъмурий ихтиёрийликни йўқ қилиш, мажбурий талабларнинг бузилишини дастлабки аниқлаш пайтида назорат қилинадиган субъектларнинг айрим тоифалари учун огоҳлантириш тизимини жорий этиш;
- биттадан ортиқ маҳсулот, иш, хизматни ўз ичига олган ҳар хил товарларни, ишларни, хизматларни бир хил харидда бирлаштириш мақсадга мувофиқлигини жамият ваколатли бўлинмаси томонидан баҳолаш, давлат органининг ваколатли бўлинмаси томонидан бошқариладиган субъект ва хизматчилар (ходимлар) ўртасида мумкин бўлган аффилланганлик мавжудлигини текшириш;
- режалаштирилган текширувларни ўтказишнинг йиллик режаси лойиҳасини тузишда жамият ва назорат ўрганининг ваколатли бўлинмаси назорат қилинадиган субъект билан жамият ва назорат органи хизматчилар (ходимлар) ўртасида боғлиқлик мавжудлигини текширишлар камайтирилишини ўз ичига олган.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати