ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Қуёш панелларини ўрнатиш бўйича техник топшириқ намунаси ишлаб чиқилди
  • 05.07.2023
  • 261

Республика бўйича ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида, шунингдек, аҳоли хонадонларида қуёш фотоэлектр станцияларини жорий этишда белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш, қурилмалар сифатига эътибор бермаслик, арзон ва авваллари ишлатилган бўлиб, ўз номинал фойдали иш коэффициентини йўқотган қурилмалардан фойдаланиш каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти томонидан қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тавсиявий техник топшириқ наъмунаси ишлаб чиқилди.

Шу муносабат билан, давлат буюртмачилари томонидан давлат харидлари электрон тизимлари орқали бино ва иншоотларда ўрнатиладиган қуёш фотоэлектр станцияларни жорий этишга буюртмалар беришда ушбу намунавий техник топшириқдан фойдаланган ҳолда буюртмалар бериш тавсия этилади.

Қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тавсиявий техник топшириқ наъмунасидан қуйида танишиш ва фойдаланиш мумкин.

Манба: https://minenergy.uz/uz/news/view/3009

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 

 

>