Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Станцияда энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини қуёш панелларидан қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Мазкур яшил станция ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча 1,8 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.
Ушбу фотоэлектр станциясида монокристалл туридаги 1500 дан ортиқ панеллар ўрнатилган бўлиб, у “Он Грид” режимида ишлашга мўлжалланган.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА
Манба: https://uza.uz/
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати