Янгиликлар
«СУРХОН» ПОДСТАНЦИЯСИ: МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
  • 24.06.2020
  • 947

   Маълумки, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар стратегик аҳамиятга эга қўриқланадиган махсус объектлар ҳисобланади. Бундай подстанцияларга автотранспорт ва механизмлар, шунингдек меҳнат фаолият юритувчи мутахассис-ходимларнинг кириб-чиқиши қатъий қайднома шартлари ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда амалга оширилади.

   Ўз-ўзидан аёнки, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ходимларининг жисмоний-руҳий тайёргарлиги муҳим аҳамиятга эга ва бу кўрсаткичлар Жамият масъул ходимлари томонидан алоҳида назоратга олинган. Мисол учун, қўриқлаш бўлинмаси ходимларининг жисмоний тайёргарлик даражаси улар ўртасида турли мусобақалар уюштириш ва ғолибларни рағбатлантириш орқали аниқланиб борилади. Шуни эътиборган олган Бирлашган касаба уюшмалари ходимлари эса бундай мусобақалар ғолиб ва иштирокчиларини турли эсдалик совғалари билан муносиб тақдирлашни ўз зиммаларига олган.

   «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамият маъмуриятининг 2020 йил 27 майдаги «Ўқув дастурларига мувофиқ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ходимлари жисмоний тайёргарлиги бўйича нормативлар топшириши тўғрисида»ги топшириқномасига асосан яқинда «Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали тасарруфидаги 500 кВли «Сурхон» подстанциясида спорт мусобақа ўтказилди. Бош мақсад аниқ — подстанциялар барқарор фаолияти учун зарур омиллардан бири бўлган хавфсизлик шартларини таъминлашда, масъул ходимларнинг хизмат фаолиятини такомиллаштиришда жанговар тайёргарлик даражасини ошириш.

 

 

 II чорак якунлари бўйича комиссия таркиби: Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи етакчи муҳандиси Ф.Я.Қудратов, касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Т.Орзиқулов, Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи А.А.Абдураҳмоновлар томонидан подстанция қўриқлаш бўлинмаси ходимларининг жисмоний тайёргарлиги ўрганиб чиқилди. Ўқув дастури нормативларига асосан 3 километр ва 100 метр масофага югуриш ҳамда турникка тортиниш бўйича юқори балл тўплаган 1-, 2- ва 3-ўрин соҳиблари аниқланди. Мусобақа танлови ғолибларига филиал касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.  

 

   1-ўрин А.М.Холияров — чангютгич;

   2-ўрин Р.Т.Ашуров — электр печи;

   3-ўрин Д.Л.Маматмуродов — ошхона электр плитаси.

 

   Мусобақа давомида олинган фотосуратлардан маълумки, ўтказилган бундай тадбирлар ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаси ходимларининг жисмоний тайёргарлиги даражасини оширишга хизмат қилиши билан бирга жамоа ўртасида соғлом муҳит яратишга, меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

 

Ф.Я. Кудратов,  

«Сурхондарё магистрал электр тармоқлари» филиали

Хавфсизлик ва махсус ишлар гуруҳи етакчи муҳандиси 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

 t.me/uzmetaxborotxizmati

>