Янгиликлар
«State Grid China Electric Power Equipment and Technology Co., Ltd» (ХХР) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
  • 16.06.2023
  • 277

2023 йил 16 июнь куни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти биносида Глобал бизнес бўлими бош директори бошчилигидаги «State Grid China Electric Power Equipment and Technology Co., Ltd» (Хитой) компанияси вакиллари билан муҳокамалар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар жорий йилнинг 18–19 май кунлари Хитой Халқ Республикасининг Сян шаҳрида бўлиб ўтган саммит доирасида имзоланган «Йўл харитаси» га оид ҳамкорлик босқичларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилдилар ҳамда энергетика лойиҳаларини Хитой томонидан молиялаштиришнинг турли вариантлари кўриб чиқилди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «State Grid China Electric Power Equipment and Technology Co., Ltd» компанияси ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг энергетика соҳасидаги истиқболдаги мақсадларига эришиш, бунда замонавий технологиялардан фойдаланиш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Томонлар келгусида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Хитой компаниясиа Ўзбекистон Республикаси энергетика соҳаси, электр энергетика тармоғи ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Халқаро ҳамкорлик бўлими

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

https://t.me/uzmetaxborotxizmati

>